Дунёдаги аҳвол: Коронавирус Ҳиндистон ва Покистонда авж олмоқда

None
None
LONDON. Kazinform – Ҳиндистон, Покистон ва бошқа бирқатор мамлакатларда коронавирус инфекцияси тарқалиши авжига чиққан. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар бермоқда.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 8,4 миллион кишини ташкил қилади. 450 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Бугунги кунда Лотин Америкаси инфекциянинг ўчоғига айланди. Баъзи мамлакатларда эпидемиянинг иккинчи тўлқини кузатилмоқда.

Покистоннинг Панджоб вилоятидаги қатор шаҳарлар қисман карантинга олинди. Вилоят 100 миллиондан ортиқ аҳолига эга. Сўнгги ҳафталарда баъзи жойларда, хусусан вилоят маъмурий маркази Лаҳорда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошди. Панджобда жами 60 мингга яқин коронавирус инфекцияси қайд этилган. Вилоятда фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар очиқ. Жамоат транспорти ишламайди, хусусий транспорт воситаларига йўл қўйилмайди.

Ҳиндистонда рекорд даражадаги касалликка чалинганлар сони – 12 881 та ҳолат қайд этилди. Деҳлида Соғлиқни сақлаш вазирига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган, у илгари нафас қисилиши ва иситма ҳақида шикоят қилганди. Мумбайда минглаб одамлар касаллик юқтиришган. Бироқ, Ҳиндистон иқтисодий сабабларга кўра карантинни заифлаштирмоқда. Ҳиндистон юқтириш даражаси бўйича дунёда тўртинчи ўринда. Мамлакатда 367 мингга яқин одам касал бўлиб, 12 мингдан кўпроқ одам вафот этди.
Сўнгги хабарлар