Дунёда туризм кўрсаткичлари 182 фоизга ошди

None
None
АММАN. Кazinform - Жаҳон сайёҳлик сектори 2022 йилнинг биринчи чорагида ковид чекловлари юмшатилгани сабабли туризмнинг глобал тикланиши фонида 182 фоизга ўсди, дея хабар беради Kazinform мухбири Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ҳисоботига таяниб.

«2022 йилнинг январ-март ойларида халқаро туризм кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 182 фоизга ошди. Дунё бўйлаб турли йўналишларга жами 117 миллион сайёҳ қабул қилинди, 2021 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 41 миллионга етди», - дейилади ташкилотнинг «Жаҳон туризми барометри» дунёда туризм сектори ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида.

Жаҳон миқёсида жорий йилнинг биринчи чорагида халқаро рейслар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 баравар кўпайди, бу борада Европа етакчилик қилмоқда.

Минтақа ичидаги кучли талаб туфайли Европа қарийб тўрт баравар кўп (+280%) туристик рейсларни қабул қилди. Америка қитъасида парвозлар икки баробардан кўпроқ (+117%) ошди. Бироқ, бу кўрсаткичлар ҳали ҳам 2019 йилги ковиддан олдинги даражадан 43% ва 46% паст.

Яқин Шарқ (+132%) ва Африкада (+96%) ҳам 2022 йилнинг биринчи чорагида 2021 йилга нисбатан кучли ўсиш кузатилди, бироқ парвозлар сони 2019 йилга нисбатан 59% ва 61% кўрсаткичларини кўрсатди.

Осиё-Тинч океани минтақаси 2021 йилга нисбатан 64 фоизга ўсган, бироқ бу даража яна 2019 йилга нисбатан 93 фоизга паст, чунки баъзи йўналишларга бориш мумкин бўлмаган.

Европанинг Кариб денгизи ва Жанубий Ўрта ер денгизи минтақалари энг тез тикланиш суръатларини кўрсатишда давом этмоқда, сайёҳлик рейслари 2019 йилга нисбатан 75 фоизга етди, баъзи йўналишлар эса пандемиядан олдинги даражага етди ёки ошиб кетди.

Халқаро туризм даражаси 2019 йил даражасидан 61% пастлигича қолаётган бўлса-да, бу йил давомида сектор аста-секин тикланиши кутилмоқда, чунки кўпроқ йўналишлар саёҳат чекловларини юмшатади ёки олиб ташлайди ва пасайтирилган талаб қолмайди.

Июн ойи бошида 45 та йўналиш (шундан 31 таси Европада) CОМШВ-19 билан боғлиқ чекловларни аллақачон олиб ташлаган. Осиёда кўпайиб бораётган сайёҳлик йўналишлари ҳам ушбу чекловларни юмшата бошлади.

Баъзи йирик туризм бозорларининг, асосан, Осиё-Тинч океани минтақасида ёпилишининг давом этиши, шунингдек, Украинадаги вазият билан боғлиқ ноаниқлик халқаро туризмнинг самарали тикланишини кечиктириши мумкин.

UNWТОнинг сўнгги панел сўровига кўра, агар эпидемия назорат остида бўлса ва сайёҳлик йўналишлари саёҳат чекловларини юмшатиш ёки олиб ташлашда давом этса, туризм соҳасидаги мутахассисларнинг аксарияти бу йил учун ўтган йилга қараганда яхшироқ истиқболларни кўрмоқда.

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWТО) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантиришга бағишланган ихтисослашган агентлигидир. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Мадридда жойлашган.

Муаллиф: Арсен Утешев


Сўнгги хабарлар