+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Дунёда коронавируснинг «Дельта» штамми ҳукмронлик қилмоқда

20 Июнь 10:47
Баҳам кўринг:
Дунёда коронавируснинг «Дельта» штамми ҳукмронлик қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - «Делта» деб номланган коронавирус штамми бутун дунёда касалликнинг доминант вариантига айланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform BBCга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистоннинг аксарият ҳудудлари «қизил» зонада Қозоғистонда ўтган бир кунда 2427 киши коронавирусдан соғайди 25 июлдан бошлаб ЕОИИ мамлакатларидан Россияга учадиган қозоғистонликлар янги  иловани юклаб олишлари керак

«Ушбу штамм глобал миқёсда доминант бўлиб бормоқда, чунки у юқумли ҳисобланади», - дейди ЖССТ бош илмий ходими ходими Сумия Сваминатан.

ЖССТ маълумотларига кўра, «Дельта» штамми биринчи бўлиб 2020 йил октябр ойининг бошларида Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳрида аниқланган ва ҳозирда у 80 дан ортиқ мамлакатларга тарқалган.

Жумладан, Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия пойтахтида COVID-19 билан касалланган беморларнинг деярли 90 фоизида «Дельта» штамми аниқланган. Россия Бош вазирининг ўринбосари Татяна Голикова айтганидек, ёпиқ хоналарда Дельта штаммини юқтириш 60% га, очиқ жойларда эса 40% гача етмоқда.


#Дунё  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив