Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 2020 йил ёзи даражасига қайтди - ЖССТ

1 Июль 22:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Июн ойида Европада коронавирус билан касалланганлар сони уч баравар ошди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клуге маълум қилди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

«ЖССТ бу ёзда COVID-19 эпидемияси Европа мамлакатларида кучайишини прогноз қилмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, Европа минтақасининг 53 давлатида ҳар куни 500 мингга яқин коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари қайд этилади. Кундалик ўлим даражаси 2020 йилнинг ёзи даражасида – кунига 500 га яқин одам нобуд бўлмоқда», — дейилади коранавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси баёнотида.

Шунингдек, CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун ЖССТ ўз вақтида эмлашни, жамоат жойларида ниқоб тақишни ва касаллик белгилари бўлган одамларни изоляция қилишни талаб қилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар