Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 8 миллиондан ошди

None
None
BALTIMOR. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 8 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform АҚШнинг Джон Хопкинс университетига таяниб.

Университетнинг маълумотларига кўра, дунёда бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 8 018 742 га етди. Шундан даволаниб чиққанлар сони – 3 816 550. Вафот этганлар сони – 436 406.

АҚШ инфекция юқтирганлар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Бугунги кунда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 2 113 901 кишига этди. Вафот этганлар сони 116 минг кишидан ошди.

Иккинчи ўринда Бразилия. Ушбу мамлакатда коронавирус инфекциясининг 888 271 та ҳолати қайд этилди. Бразилия эпидемия туфайли вафот этганлар сони бўйича ҳам иккинчи ўринда турибди (43 959 киши).

Россия ушбу рўйхатда учинчи ўринда. У ерда 536 484 киши коронавирусни юқтирган. Шуни таъкидлаш керакки, Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони Шимолий ва Жанубий Америкага, шунингдек Европага нисбатан анча кам – 7 081.

Сўнгги хабарлар