+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ  вазият

8 Сентябрь 09:59
Баҳам кўринг:
Дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ  вазият

NUR-SULTAN. Kazinform – Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб, дунёдаги вазиятни кўриб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар
Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони ошди Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди Қозоғистонликлар қандай қилиб қайта эмланади

Болтиқбўйи давлатларида коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатларининг икки баравар кўпайиши кузатилди. Ўтган бир кун ичида рўйхатга олинган маълумотларнинг умумий сони ўтган кунги 672 тага нисбатан 1407 та ҳолатга кўпайди. Ўтган бир кун ичида Литвада 705, Эстонияда 391 та ва Латвияда 311та янги коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари аниқланди.

Вьетнамлик фуқаро коронавирус инфекциясини тарқатгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. 28 ёшли Ле Ван Три расмийларнинг бошқа ҳудуддан ташриф буюрганларни 21 кунга иҳоталаш тўғрисидаги буйруғига бўйсунмай, қоидаларни бузди. Натижада, саккиз кишига вирус юқтирди, улардан бири касаллик асоратларидан вафот этди.

Чили расмийлари 6 ёшдан ошган болаларга Sinovac вакцинаси билан эмлашга рухсат берди. Мавжуд маълумотлар эмлаш ушбу ёшдагиларнинг самарали ҳимоя қилишини кафолатлайди, деди мамлакат Соғлиқни сақлаш институти. Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлашга препаратни тасдиқлаш учун қўшимча маълумот керак.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив