Дунёда коронавирус рекорд даражада тарқалмоқда: Жанубий Кореяда иккинчи тўлқини бошланди

None
None
NUR-SULTAN. BBC - Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сўнгги кунларда дунёда энг юқори даражадаги коронавирус инфекцияси тарқалаётганини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform BBC сайтига асосланиб хабар беради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда сўнгги кунларда инфекция тарқалиши рекорд даражага етиб, ўтган бир суткада хавфли вируснинг 183 мингта ташхиси аниқланган. Шундан 50 мингдан ортиғи Бразилияга тегишли. Бразилияда бугунга қадар ушбу инфекциядан жами 50 мингдан ортиқ одам вафот этган, жами касалланганлар сони эса 1 миллиондан ошди.

АҚШда эса 2,2 миллион одам касалланиб, 120 минг одам вафот этган.

Жанубий Корея расмийларининг таъкидлашича, мамлакатда вируснинг иккинчи тўлқини бошланди.

Новак Джокович томонидан ташкил этилган теннис мусобақасида бир нечта спортчи ва мураббий касалланган.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 9 миллиондан ортиқ одам Covid-19 вирусини юқтирган ва 470 минг киши ушбу вирусдан вафот этган. Бундан ташқари, 4,4 миллион киши коронавирусдан соғайиб чиққан.

Сўнгги хабарлар