+7 (701) 759 90 19
USD 433.15 EUR 515.06
RUB 5.61 CNY 66.06
Янгиликлар

Дунёда коронавирус: Бразилияда ўлим даражаси рекорд даражада

8 Апрель 11:33
Баҳам кўринг:
Дунёда коронавирус: Бразилияда ўлим даражаси рекорд даражада

NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилияда бир суткада рекорд даражадаги ҳолат - 4 мингдан ортиқ одам вафот этган. Бу ҳақда Kazinform ВВСга асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султанда ва Алматининг савдо марказларида вакцинация қачон бошланади Коронавирус: Турли хил вакцина билан эмланиш мумкинми QazCovid-in вакцинаси: 15 апрель куни клиник синовнинг учинчи босқичи 50% га якунланади

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 132,5 млн киши коронавирус билан касалланган, 2,8 миллиондан ортиғи вафот этган.

Жаҳондаги энг даҳшатли эпидемиологик ҳолат ҳозирги кунда Бразилияда кузатилмоқда, бу ерда ўтган бир кун давомида 4 мингдан ортиқ одам вафот этган. Бу бутун пандемиядаги рекорд даража.

Шифокорларнинг айтишича, кўплаб шифохоналарда одамлар ёрдам кутмасдан вафот этяпти. Ходимлар улгурмаяпти, шунингдек жойлар этарли эмас. Мамлакатдаги Covid-19 қурбонларининг умумий сони деярли 337 мингга етди, бу дунёда бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Бироқ, Бразилия Президенти Жаир Болсонару вирусни чеклаш ва бошқа ҳар қандай чораларга қарши чиқишда давом этмоқда. Унинг фикрига кўра, иқтисодиётга етказилган зарар мамлакатга пандемия зараридан ҳам ёмонроқ таъсир қилади. Болсонару шунингдек, маҳаллий ҳукумат томонидан бир нечта штатларда қўлланилган чеклов чораларини бекор қилишга ҳаракат қилмоқда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив