+7 (701) 759 90 19
USD 399.67 EUR 452.95
RUB 5.82 CNY 56.36
Янгиликлар

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони миллионга яқинлашди

1 Апрель 09:07
Баҳам кўринг:
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони миллионга яқинлашди

MADRID. Kazinform - Сўнгги бир кун ичида Испанияда 850 га яқин киши коронавирус инфекциясидан вафот этди. АҚШда American Airlines авиакомпанияси ҳукуматдан 12 миллиард доллар қарз сўрамоқда. Польша эса кучайтирилган қаттиқ карантин режимини жорий қилди, дея хабар беради Kazinform ВВСга ҳавола қилиб.

Covid-19 вирусини юқтирганлар сони кундан-кунга ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, унинг тарқалиш тезлиги ошди. Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги уч кун ичида дунё бўйлаб хавфли вирусни юқтирганлар сони 128 мингга ошган.

Феврал ойи ўрталарида, кунига ўртача касаллик юқтирганлар сони 2-3 минг одамга кўпаяётган эди. Агар вирус шу тезлик билан тарқалишда давом этса, ушбу ҳафтанинг охирига келиб, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 1 миллионга етади (сешанба куни 800 минг кишини ташкил қилган).


Калит сўзлар: Хориж,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив