Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 66,5 миллиондан ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 66,5 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра , 6 декабрь куни, дунё бўйлаб коронавирус 66 миллион 540 минг 34 кишида аниқланган. Уларнинг 1 миллион 528 минг 868 нафари вафот этган.

Коронавирус таҳдиди тобора кучайиб бораётган мамлакатлар:

АҚШ - 14 581 337

Ҳиндистон - 9 644 222

Бразилия - 6 577 177

Россия - 2 410 462

Франция - 2 334 626

Буюк Британия - 1 710 379

Италия - 1 709 991

Испания - 1 684 647

Аргентина - 1 459 832

Колумбия - 1 362 249

Германия - 1 183 640

Мексика - 1 168 395

Польша - 1 054 273

Эрон - 1 028 986

Перу - 970 860

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 5 декабрь куни дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 65 миллион 257 минг 767 кишини ташкил қилган. 1 миллион 513 минг 179 бемор вафот этган.


Сўнгги хабарлар