Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 500 миллион кишидан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун эрталабки ҳолатга кўра, дунёда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 524 миллион 49 минг 571 нафарга етди. Маълумотлар АҚШнинг Жонс Хопкинс тадқиқот университети томонидан эълон қилинди, дея хабар беради Кazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, вирус тарқала бошлагандан бери дунёда CОVID-19 дан 6 миллион 273 минг 518 киши вафот этган. Инфекция юқтирганлар сони 20 миллиондан ошадиган мамлакатлар мавжуд. Буларга АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия ва Буюк Британия киради.

Аввалроқ Шимолий Кореяда бир суткада 263 минг киши инфекция юқтиргани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар