Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 20 миллиондан ошди

None
None
MOSKVA. ТАСС-Kazinform – Дунёда янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони сешанба куни 20 миллиондан ошди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига асосланиб.

Ушбу маълумот халқаро ташкилотлар, федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари маълумотлари асосида ҳисоб-китобларни олиб борадиган Джон Хопкинс университети томонидан эълон қилинди.

Университетнинг маълумотларига кўра, касалликка чалинганлар сони 20 001 019 кишига етган. Улардан 733 103 нафари вафот этган ва 12 209 074 киши соғайган. АҚШ касаллик тарқалиши бўйича етакчи ўринда (5 079 941). Ундан кейин Бразилия (3 035 422) ва Ҳиндистон (2 215 074) турибди.
Сўнгги хабарлар