+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 18,8 миллиондан ошди

7 Август 11:40
Баҳам кўринг:
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 18,8 миллиондан ошди

PARIJ. Kazinform - Европанинг бир қатор давлатларида коронавирус инфекциялари сони кескин ошди. Дунё бўйича касаллик юқтирганлар сони 18,8 миллиондан ошди, 708,3 минг одам ушбу инфекция қурбони бўлди. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирусга чалинган 1,6 минг тиббиёт ходимига товон пули тўланди Коронавирус: Европадаги вазият март ойидагидан ҳам ёмонлашиб кетди Коронавирус: Бир кунда 78 одам касалланиб, 155 одам соғайиб чиқди

Бир қатор Европа мамлакатларида, шу жумладан Франция, Испания ва Германияда коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари кўпайди. Мутахассислар таътил мавсуми эпидемиянинг иккинчи тўлқинига олиб келиши мумкинлигидан қўрқишади.

Францияда бир кунда 1695 та янги ҳолат аниқланди. Бу охирги икки ой ичидаги энг юқори кўрсаткич. Мамлакатда 228,5 минг киши касалланган. Франция Европада ўлим даражаси бўйича Британия ва Италиядан кейин учинчи ўринда туради.

Июнь ойида карантин чоралари енгиллаштирилган Испанияда 24 соат ичида 1777 кишида Covid-19 синови ижобий натижани кўрсатган. Республика бўйича жами 305,7 мингта юқтириш ҳолатлари аниқланди.

Швейцария Испаниядан келганлар учун мажбурий икки ҳафталик изоляция режимини жорий этди.

Германияда Санитария-эпидемиология назорати хизмати Бельгиянинг энг йирик Антверпен шаҳрини хавфли ҳудуд деб эълон қилди. Германияда бир кунда 1045 киши коронавирусни юқтирган.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив