Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 18,2 млнга яқинлашди

None
None
LONDON. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 18,2 млнга яқинлашди, деб хабар беради Kazinform Джон Хопкинс университети сайтига ҳавола қилиб.

Шундан 10,8 миллион одам соғайиб, 691 мингдан зиёд одам вафот этган.

ВВСнинг хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти узоқ вақтдан бери кутилган Covid-19 вактсинаси панацея бўлмаслиги мумкинлигини айтмоқда.

«Ҳозирда вазиятни тартибга солиш учун «сеҳрли таёқча» мавжуд эмас ва у ҳеч қачон бўлмаслиги ҳам мумкин», - деди ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ ҳамон етакчи. Мамлакатда 4,6 миллион одам касалланган. Иккинчи ўринда Бразилия (2,7 миллион), учинчи ўринда Ҳиндистон (1,8 миллион), тўртинчи ўринда Россия (854,6 минг) турибди.
Сўнгги хабарлар