11:06, 06 Июл 2020 | GMT +6
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 11,4 миллиондан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус ҳолатларининг умумий сони 11,4 миллион кишидан ошди, деб хабар беради Kazinform.
6 июль куни Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, COVID-19 дунё бўйлаб 11 миллион 409 минг 805 кишида аниқланган. 533 684 бемор вафот этган.
Юқтирилган одамларнинг сони энг кўп бўлган 15 та мамлакат рўйхати:
АҚШ - 2 880 130
Бразилия – 1 603 055
Россия - 680 283
Ҳиндистон - 673 165
Перу - 302 718
Чили – 286 931
Буюк Британия - 286 931
Мексика - 256 848
Испания - 250 545
Италия - 241 611
Эрон - 240 437
Покистон – 228 474
Саудия Арабистони - 209 758
Туркия - 205,758
Франция - 204 222
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар эса сўнгги бор 5 июл куни соат 12.59 да янгиланди. Унга кўра, дунёда 11 125 455 одамга COVID-19 ташхиси қўйилган. 528 204 бемор вафот этди.
Қозоғистонда коронавирус ҳолатларининг умумий сони 48 574 кишини ташкил қилди. Улардан 15 860 нафари соғайиб чиққан ва 232 киши вафот этган.