Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 10 миллиондан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 10 миллиондан ошди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Якшанба куни дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 10 миллиондан ошди. Бу ҳақда Джонс Хопкинс университети хабар берди. Ҳалокатли эпидемия натижасида вафот этганлар сони 500 мингдан ошди. Ҳозиргача 5 миллиондан ортиқ одам даволаниб чиққан.

Статистикага кўра, биринчи ўринни АҚШ эгаллайди. Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар жами 2,5 миллион одам, бу дунёдаги ҳар тўртта беморнинг биттаси - Америкада демакдир. Ҳар куни қарийб 40 минг кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилади.

Ундан кейин 1,3 миллион ҳолат билан Бразилия, учинчи ўринда Россия турибди, бу ерда 600 мингдан ортиқ одам касаллика чалинган. Ҳиндистон (500 минг) ва Буюк Британия (300 минг) ҳам кучли бешликка киради.

АҚШ вафот этганларнинг сони бўйича ҳам етакчидир. Бу эрда 128 мингдан ортиқ одам коронавирусдан вафот этган.

Сўнгги хабарлар