Дунёда илк марта сутка давомида коронавирус билан 2 млндан ортиқ одам касалланди

None
None
JENEVA. TASS – Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги чоршанба куни 2 294 039 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланганини маълум қилди. Бу пандемия давомидаги энг юқори кўрсатгичдир. Бундан ташқари, 24 соат давомида 2 миллиондан ортиқ одам касалланиши илк марта қайд этилди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига асосланиб.

Маълумотларга кўра, 5 январ куни Нур-Султан вақти билан 21:53да ЖССТ 293 750 692 касалланиш ва 5 454 131 та ўлим ҳолати ҳақида хабар тарқатган. Сутка давомида аниқланган янги ҳолатлар сони - 2 294 039, шунингдек 7 011 одам вафот этган.

Сўнгги саккиз кун давомида етти марта кунлик кўрсатгич 1 млндан ошган. Сўнгги суткада эса пандемиянинг бутун даврида илк марта кунлик статистика 2 млндан ошиб кетди. Аввалги антирекорд 1 январ куни қайд этилган, ўшанда 1 859 485 та ҳолат аниқланганди.

Касаллик тарқалиши бўйича энг катта кўрсатгич АҚШда қайд этилган - 55 972 114 та ҳолат. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (35 018 358), Бразилия (22 305 078), Буюк Британия (13 641 524) ва Россия (10 585 984) турибди. Ўлим ҳолатлари бўйича ҳам АҚШ олдинда - 821 408, иккинчи ўринда Бразилия (619 209), учинчи – Ҳиндистон (482 551). Шунингдек Россияда 313 015, Мексикада эса 299 581 одам коронавирус туфайли вафот этган.

Сўнгги хабарлар