Дунёда энг катта Қуръоннинг қўлёзма саҳифаси Ўзбекистонда тайёрланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Қуръоннинг дунёдаги энг катта саҳифаси Ўзбекистонда тайёрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ислом маданияти марказ директори Шоазим Муноваров ўзининг Fasebookдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

«Қуръоннинг мазкур энг катта саҳифаси Бойсунқур Мирзо томонидан Темурийлар империясининг учинчи ҳукмдори Шоҳруҳ Мирзо учун XIV асрда тайёрланган муқаддас китобнинг бир қисмининг катталаштирилган нусхасидир. Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилди ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилди», - дейди Ш. Муноваров.

Унинг сўзларига кўра, саҳифани Марказ хаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирди.

Маълум қилинишича, Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун номзод сифатида қўлёзма асарни тавсия қилиш борасида ишлар бошлаб юборилган.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар