Дунёда бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланганлар сони 15 фоизга камайди

None
None
JENEVA. ТАСС-Kazinform – Ўтган ҳафта дунёда коронавирус инфекцияси юқтиришнинг 3,5 миллиондан ортиқ ҳолати ва 79 мингдан ортиқ киши ўлими қайд этилди. Ўтган етти кун билан таққосланганда, касаллик 15 фоизга , ўлим эса 7 фоизга камайди. Бу ҳақда чоршанбага ўтар кечаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

«Сўнгги бир ҳафта ичида COVID-19 ва ўлим ҳолатларининг янги сони камайишда давом этмоқда: 3,5 миллиондан ортиқ касаллик юқтирганлар ва 78 мингдан ортиқ ўлимлар бўлганлиги ҳақида хабарлар келиб тушди, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15 ва 7 фоизга камдир», деб қайд этди ЖССТ ўзининг ҳафталик бюллетенида.

24-30 май кунлари дунёда 3 550 456 та янги касалликка чалинганлар ва 78 667 та ўлим ҳолати қайд этилди. 30 май ҳолатига кўра, жами 169,604,858 киши касалланган ва 3 530 837 бемор вафот этган.

Ўтган ҳафта касалланиш Африкада - 22%, Тинч океанининг ғарбий минтақасида - 6%га ўсди, Европада янги касалланганлар сони - 26%, Жанубий-Шарқий Осиёда - 24%, Шимолий ва Жанубий Африкада - 2%, Шарқий Ўртаер денгизида - 1% га ўсди. Африкада ўлим даражаси 11% га ошди, аммо Шарқий Ўртаер денгизида - 18%, Европада - 17%, Жанубий-Шарқий Осиёда - 8%, Тинч океанининг ғарбий қисмида - 2%, Шимолий ва Жанубий Америкада - 1% га камайди.

Европада етти кун ичида 430 мингдан зиёд киши вирус юқтирган ва 11 мингдан зиёди вафот этган бўлса, Америкада 1,1 миллиондан ортиқ инфекцияга чалинганлар ва 31 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Жануби-Шарқий Осиёда шифокорлар 1,5 миллиондан ортиқ касаллик юқтирганларни аниқладилар, 29 мингдан ортиқ одам вафот этди. Ҳиндистонда бир ҳафта ичида касалланганлар сони 1,3 миллондан ошди, Бразилия (420 мингдан ортиқ янги ҳолатлар), Аргентина (219 мингдан ортиқ), АҚШ (153 мингдан ортиқ), Колумбия (150 мингдан ортиқ), Эрон(69 мингдан ортиқ), Россия(61 мингдан ортиқ), Франция (60 мингдан ортиқ), Туркия (57 мингдан ортиқ), Непал (47 мингдан ортиқ), Чили (46 мингдан ортиқ) ва Индонезия (39 мингдан ортиқ) ундан кейинги ўринларга жойлашдилар.

Сўнгги хабарлар