Дунёда ҳар йили қарийб 2 триллион доллар ювилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Бош прокурори Берик Асилов ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиёти дунё ялпи ички маҳсулотининг чорак қисмини ташкил этишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Юқори иқтисодий ўсиш ҳар доим салбий жараёнлар билан бирга келади: яширин бизнес, жиноий даромадларни легаллаштириш, активларни чет элга ноқонуний ўтказиш ва ҳ.к. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили глобал миқёсда қарийб 2 триллион доллар ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизига тенг маблағ ювилади»

, - деди Берик Асилов ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20 йиллик юбилей йиғилишида.

Шунингдек, у халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, ШҲТга аъзо давлатларнинг бошқа давлатлар билан товар айирбошлашдаги йиллик фарқи 675 миллиард долларни ташкил этишини айтди.

«Ушбу пулнинг бир қисми жиноий мақсадларда, жумладан, терроризм ва экстремизмни молиялаштириш учун ишлатилади, деган тушунча бор. Бу борада тажриба алмашиш, менимча, ниҳоятда муҳимдир»

, — дея қўшимча қилди Қозоғистон Республикаси Бош прокурори.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг XX юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар