Дунёда 3,6 миллиард одам хавфсиз ҳожатхоналардан фойдаланиш имконига эга эмас - ЖССТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда 3,6 миллиард одам хавфсиз ҳожатхоналардан фойдаланиш имконига эга эмас. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Жаҳон саломатлик куни муносабати билан эълон қилинган баёнотида айтилади, деб хабар беради Kazinform.

Ташкилот маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 829 минг киши сувнинг ифлосланиши ва антисанитария туфайли юзага келадиган диареядан вафот этади.

Ташкилот, шунингдек, дунё бўйлаб тахмин 2 миллиард одам тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга эмаслигини маълум қилди. Шу боис сув манбаларини муҳофаза қилиш, оқава сувлар, чиқинди ва кимёвий моддаларнинг кўллар, дарёлар ва ер ости сувларига кириб келишининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги хабарлар