USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Дунёда 10 йил ичида биринчи марта сил касаллигидан ўлим ҳолатлари кўпайди

15 Октябрь 11:11
Баҳам кўринг:
Дунёда 10 йил ичида биринчи марта сил касаллигидан ўлим ҳолатлари кўпайди

NUR-SULTAN. Kazinform - CОVID -19 пандемияси силга қарши курашда эришилган ютуқларга путур етказди: охирги ўн йил ичида биринчи марта касалликдан ўлим ҳоллари кўпайган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилган, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари билан учрашди Ҳар қандай миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш саратон хавфини оширади - ЖССТ

2020 йилда касалликларнинг сони ўтган йилга нисбатан камайди, беморлар сони камайди, лекин ўлим сони ошди. Бу ҳолат пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар билан изоҳланади, яъни одамларда синовдан ўтиш ва тиббий ёрдам олиш имконияти бўлмаган.

«Ҳисобот соғлиқни сақлаш хизматининг узилиши йиллар давомида силга қарши курашда олдинга силжишимизга путур етказади деган шубҳаларимизни тасдиқлайди. Бу бизни тез ҳаракат қилишга, сармоя киритишга ва инновацион ёндашувларни жорий қилишга ундайдиган жуда безовта қилувчи янгилик. Бу одамларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилишдаги камчиликларни бартараф этишнинг ягона йўли «, - деди доктор Тедрос Гебрейесус.

2020 йилда ушбу касалликдан вафот этганлар сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. ЖССТ маълумотларига кўра, 2021 ва 2022 йилларда бу кўрсаткич анча юқори бўлади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив