Дунё тараққиёти пандемия туфайли 20 йил орқага кетди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Covid-19 пандемияси дунё тараққиётини 20 йилга кечиктирди, деб хабар берди Kazinform BBCга таяниб.

Нашр хабарига кўра, дунё яна бир янги вирус пандемиясига тайёр эмас. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки вакиллари айтиб ўтишди. Аммо яна бир яхши янгилик бор: Калифорнияда Covid-19 вирусига қарши ишлатилиши мумкин бўлган сунъий оқсил молекуласи синтез қилинди.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда Covid-19 юқтирганлар сони 30 миллионга яқинлашмоқда. Пандемия бошланганидан бери қурбонлар сони 929 минг кишига етди ва тахминан 20 миллион одам соғайиб чиққан.

Covid-19 пандемияси дунё тараққиётини орқага юборди.

Билл ва Мелинда Гейтс фондининг душанба кунги йиллик ҳисоботида дунё тараққиёти 20 йил ортга кетгани ҳақида гап боради.

Ҳужжатда айтилишича, бир неча ойлик пандемия халқаро ташкилотларнинг йиллар давомида эришган ютуқларини барбод қилди. Ушбу даврда қашшоқликда яшовчилар сони етти фоизга ошди.

Бундан ташқари, бошқа касалликларга қарши эмлаш 1990 йиллар даражасига тушиб қолди.

«Дастлаб вирус пайдо бўлди, кейин ҳукумат қарши курашиш учун ресурсларни қайта тақсимлашни бошлади, сўнгра одамлар эпидемия юқишидан қўрқиб шифокорларга мурожаат қилишни тўхтатдилар. Буларнинг барчаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли фалокатнинг элементлари», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар