Дунё миқёсида 5 ёшгача бўлган 45 млн бола очарчиликдан азият чекмоқда – БМТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили дунёда озиқ-овқат танқислигидан азият чекаётганлар сони ўтган йилга нисбатан 46 миллион кишига ошиб, 828 миллион кишига етди. Агар пандемия бошланганидан бошлаб ҳисобласак, тўйиб овқатланмайдиганлар сони 150 миллионга ошган. Бу ҳақда БМТнинг «Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2022» номли янги ҳисоботида маълум қилинган, дея хабар беради Kazinform.

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, инсоният 2030 йилга бориб очлик ва тўйиб овқатланмасликка барҳам бериш мақсадига яқинлашиш ўрнига, ундан узоқлашмоқда. Мутахассислар озиқ-овқат савати нархи ва дунёнинг турли мамлакатлари аҳолиси учун соғлом овқатланиш мавжудлигини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Ҳисобот устида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, ЮНИCЕФ, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари иш олиб борди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти озиқ-овқат хавфсизлигининг турли босқичлари, яъни тўйиб овқатланмасликдан тортиб то тўлиқ очарчиликка қадар таснифлаш тизимини ишлаб чиқди. Ташкилот маълумотларига кўра, сайёрамиздаги 2,3 миллиард одам - умумий аҳолининг учдан бир қисми маълум даражада озиқ-овқат хавфсизлигига дуч келмоқда. Бу пандемиядан олдинги кўрсатгичдан 350 миллионга кўп. Тахминан 924 миллион киши ўткир озиқ-овқат танқислигида яшайди, бу икки йил аввалгидан 207 миллионга кўп.

Тўйиб овқатланмайдиганлар орасида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ. 2020 йилда 3,1 миллиардга яқин одам соғлом овқатланиш имкониятига эга эмас - бир йил аввалгидан 112 миллионга кўп.

БМТ маълумотларига кўра, беш ёшгача бўлган 45 миллион бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда, бу сурункали тўйиб овқатланмасликнинг энг оғир оқибати бўлиб, бу болалар орасида ўлим хавфини 12 баробарга оширади.

Сўнгги хабарлар