Дунё мамлакатлари карантинни қайта кучайтирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бир қатор мамлакатларда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли карантин чоралари кучайтирилди. Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўплаб мамлакатларда вазият ёмонлашаётганини айтганди, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

АҚШнинг Калифорния штатида барча ресторанлар, кўнгилочар масканлар, ҳайвонот боғлари ва музейлар ёпилди.

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бир ҳафталик карантин жорий этилди.

Эрон пойтахти Теҳронда ҳам карантин етти кунга узайтирилди. Университетлар, мактаблар, кутубхоналар, гўзаллик салонлари, масжидлар, кинотеатрлар, театрлар ва музейлар ёпилди. Барча маданий, кўнгилочар ва диний тадбирлар тўхтатилди.

Гонконгда аҳоли учун ижтимоий масофани сақлашга қарор қилинди. Бир ой олдин очилган «Диснейленд» яна ёпилди.

Марокашнинг Тангиер шаҳрида карантин жорий этилди.

Жанубий Африкада комендантлик соати амал қилмоқда.

Колумбия пойтахти Боготанинг баъзи ҳудудларида икки ҳафталик карантин жорий этилди. Австралиянинг тахминан 5 миллион аҳолиси бор Мельбурн шаҳрида олти ҳафта давомида карантинда. Шаҳар жойлашган Виктория шаҳри қўшни Янги Жанубий Уэльс ва Жанубий Австралия штатлари билан чегараларини ёпиб қўйди. Чекловлар Исроил ва Ғарбий соҳилга чеклаш киритилди.

Ўзбекистонда 10 июлдан карантин жорий этилди. У 1 августгача давом этади.

Буюк Британияда 24 июлдан бошлаб харидорлар ниқоб кийишлари талаб этилади, деди Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок. Қоидабузарларга 100 фунт (125 доллар) жарима солинмоқда.

Илгари олимлар агар ҳаракат қилинмаса коронавируснинг иккинчи тўлқини, яна 120 минг британияликлар вафот этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Британияда Covid-19 вирусидан 45000га яқин одам вафот этди. Бу Европада энг юқори кўрсаткич.

Сўнгги хабарлар