Дунё бўйлаб бир кунда 167 минг киши коронавирус юқтирган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 27 июн ҳолатига кўра, дунёда COVID-19 инфекциясининг 549 миллион ҳолати қайд этилган, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Ўтган суткада коронавирус юқтирганлар сони 167 424 кишига кўпайди. Дунёда 6 351 017 киши коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бундан ташқари, бир кунда 321 та ўлим қайд этилган. Бугунги кунда, яъни 2022 йил 27 июн ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 524 120 020 киши вирусдан тўлиқ даволаниши тасдиқланган ҳолатлар мавжуд.

Сўнгги хабарлар