Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Дубайда «KAZAHSTAN GREEN DAY» тадбирини ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

3 Октябрь 12:19

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 3 октябрда Қозоғистон миллий павильонида «ЕХPО 2020 Dubai» Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида «Kazakhstan Green Day» бизнес-тадбирлар силсиласи бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда халқаро ва миллий экспертлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ишбилармонлар ва соҳа вакиллари иштирок этади. Соҳа мутахассислари экологик хавфларни бошқаришнинг минтақавий тизимларини, энг илғор технологияларни, шунингдек, иссиқхона газларини бошқаришни жорий этиш билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қиладилар.

Таклиф этилган делегатлар орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича етакчи ташкилотлар, жумладан, Европанинг ифлосланишининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича интеграциялашган Бюроси (European Integrated Pollution Prevention and Control Bureau), Россия Федерациясининг илғор технологиялар бюроси, Европа Иттифоқи лойиҳаси - Марказий Осиё: сув ресурслари, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришлари соҳасидаги ҳамкорлик (WЕCOOP), Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, Citepa ҳаво ифлосланиши бўйича Франция техник маркази каби йирик ташкилотлар мавжуд.

«Яшил кўприк» ҳамкорлик дастури ва яшил технологияларни узатиш механизми сифатида экологик хавфларни бошқаришнинг минтақавий тизимига эътибор қаратилади. Муҳокама давомида Европа Иттифоқи ва Россия Федерациясининг мавжуд илғор технологияларни жорий этиш тажрибасини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, экспертлар мавжуд энг илғор технологиялар Марказий Осиё бюросининг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш ниятида.

Учинчи панел сессиясида Қозоғистоннинг кам углеродли қазиб олиш, чиқиндиларни қайта ишлаш сиёсати ва иссиқхона газларини бошқаришнинг шаффофлиги масалалари кўриб чиқилади.

Экспертларнинг охирги йиғилиши мавжуд энг илғор технологияларни жорий этиш ва ривожлантиришга бағишланади. Қозоғистоннинг йирик саноат компаниялари («КЕGOC» АЖ, «Самруқ-Энерго» АЖ, «ERG», «ҚазМунайГаз» АЖ, «АрcелорМиттал Темиртау» АЖ, «Kazminerals», «Kazakhmus») вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Новости по теме