Дубай сайёҳлик рекордини яна янгилади

None
ASTANA. Kazinform – Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида Дубай меҳмонхоналарида, камида, бир кеча-кундузни ўтказган хорижлик сайёҳлар сони 4,67 миллионни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз кўп. Бу ҳақда Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти ахборот агентлигига маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2023 йил биринчи чоракда халқаро сайёҳлар сони сезиларли даражада ўсиши Дубайнинг глобал туризм секторида тикланишга олиб келадиган асосий йўналишлардан бири эканидан далолат беради», – дейилади хабарда.

Дубай ишбилармонлик туризми бизнес ва ҳордиқ чиқариш йўналишига сайёҳларни тобора кўпроқ жалб қилмоқда. Биринчи чоракда Дубай савдо, спорт, адабиёт, санъат фестиваллари, «Dubai International Boat Show» жаҳон ҳукумати саммити, шунингдек, 125 мамлакатдан 5000 га яқин иштирокчи келган дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимлик кўргазмаси – «Gulfood» сингари нуфузли тадбирларни ўтказди.

Йил давомида яна кўплаб анжуманлар – «Dubai Summer Surprises» оилавий ёз фестивали, «Dubai Esports and Games Festival», шунингдек шаҳар аҳолиси учун «Dubai Fitness Challenge» ўтказилиши кўзда тутилган.

Сўнгги хабарлар