Допинг қўлланган спортчиларга нисбатан жазо кучайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «ҚР Спорт ва жисмония тарбия тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚР Қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири Жисмония тарбия ва спорт қўмитасига ҳавола қилиб.

Қонун допингга қарши кураш қоидаларини бузганларга бериладиган жазо чораларини кучайтириш ва Миллий допингга қарши кураш ташкилотининг статусини орттиришга йўналтирилган.

«Муҳим ўзгаришлардан бири шундаки, энди допинг қўлланган спортчилар ойлик ҳисоб кўрсатгичининг 200 баравари миқдорида жаримага тортилади», - дейилган хабарда.

Шунингдек, допинг қўлланганлик учун:

- дисквалификация;

- спортчининг натижаларини ва очколарини олиб ташлаш;

- пул мукофотларини қайтариш;

- спортчилар ва мураббийларга умрининг охиригача бериладиган ойлик моддий ёрдамни бекор қилиш;

- ойлик маошни бекор қилиш;

- спортдаги унвонидан маҳрум қилиш;

- Олимпиада, Паралимпиада ва Сурдлимпиада ўйинлари чемпиони ва совриндорининг турар жойдан фойдаланиши шартномасини бузиш;

- спорт турлари бўйича Қозоғистон Республикасининг терма ва штат терма жамоаларининг таркибидан чиқариш каби жазо турлари белгиланган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар