Доно қарор - депутат Нурсултон Назарбоевнинг партия раислигидан кетгани ҳақида

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг «Nur Otan» партияси раиси лавозимини тарк этиш тўғрисидаги қарорига Жамбил вилояти маслиҳати депутати Уалихон Болатбек муносабат билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Партиянинг яратилиши, шаклланиши ва ривожланишига асосий ҳисса қўшган инсон Елбасы эканлигини ҳамма билади. Партиянинг барча ютуқлари унинг номи билан боғлиқ. Партия халқ орасида машҳур, ҳамма унга ишонади, - деди Уалихон Болатбек.

«Кеча Елбасы мана шу йиллар давомида мамлакат Президенти ва партия раиси лавозимларини бирга бажариб келгани, шу боис бу йўналишни давом эттириш тўғри бўлишини айтди. Яъни ҳозирги Президент партияни бошқариши керак. Менимча, бу Елбасынинг доно қарори, чунки биз ягона халқмиз ва партияда кўплаб сиёсий қарорлар қабул қилинади. Энди партия бюроси ва Қурултой йиғилиши бўлиб ўтади, унда янги раиснинг номзоди босқичма-босқич тасдиқланади», - дея қўшимча қилди спикер.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Фото: тwиттер.cом @ 5уали

Сўнгги хабарлар