Дональд Трампнинг компанияси солиқ тўлашдан бўйин товлаган ва фирибгарлик қилган

None
ASTANA. Kazinform - Нью-Йоркда суд АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг оиласига мансуб Trump Organization ташкилотини солиққа оид фирибгарлик содир этган деб топди. Бу ҳақда ВВC агентлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Суд жараёнида Трамп ҳам, унинг қариндошлари ҳам айбланмаган. Бироқ, бу фирма уларнинг кўчмас мулкларини, шу жумладан бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналари, гольф клублари ва бошқа объектларни бошқаради.

Прокурорлар Trumpg Organization компаниясини қўйилган барча 17 айбловлар бўйича айбдор деб топди.

Суд Trumpg Organization ходимлари 10 йилдан ортиқ вақт давомида маълум даромадларини декларация қилмаганини, яъни улар сезиларли даражада камроқ солиқ тўлаганини аниқлади. Ишда асосий айбланувчи Трамп ташкилотининг собиқ молия директори Алан Вайсселберг бўлиб, у ўз айбига иқрор бўлди ва фирмага қарши кўрсатма берди. 75 ёшли Векселберг тергов билан рози бўлди ва унинг шартларига кўра, у 5 ой қамоқда ўтирганидан кейин озод қилинади. Шунингдек, у 1,7 миллион доллардан ортиқ декларация қилинмаган даромадини қайтариши керак.

«13 йил давомида Trumpg Organization юқори даражадаги раҳбарлар солиқ органларидан атайлаб яширилган сезиларли қўшимча имтиёзлар ва тўловларни олган схемани бошқарган», - деди Манхэттен округи прокурори Элвин Брагг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп бўлажак президентлик сайловларида иштирок этиш учун расмий ариза топширган эди.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар