+7 (701) 759 90 19
USD 409.19 EUR 461.24
RUB 5.67 CNY 58.26
Янгиликлар

Дональд Трамп Қозоғистон Президенти ва халқини Наврўз билан табриклади

26 Март 13:00
Баҳам кўринг:
Дональд Трамп Қозоғистон Президенти ва халқини Наврўз билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ Президенти Дональд Трамп Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

(Норасмий таржима)

ОҚ УЙ

ВАШИНГТОН

2020 йил 20 март

Жаноби Олийлари Қасим-Жомарт Тоқаевга

Қозоғистон Республикаси Президенти

Нур-Султан шаҳри

Ҳурматли жаноб Президент,

Сизга, оилангизга ва Қозоғистон халқига бахтли Наврўз тилайман. Америка Қўшма Штатларида, Қозоғистонда ва бутун дунёда, Наврўз - одамларни бирлаштирадиган, бирлик, меҳр ва дўстликни тарғиб қилувчи янгиланиш байрами.

Бу йил биз катта иқтисодий тараққиётга эришдик. Америка бизнеси учун қулай бўлган ислоҳотларни амалга ошираётганингиздан хурсандман. Шунингдек, биз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун ишламоқдамиз. Келгусида икки мамлакат ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар яратмоқишга тайёрлигимни билдираман.

Наврўз муборак!

Ҳурмат билан, Дональд Трамп


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив