Дональд Трамп Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан табрикномалар келиб тушмоқда, деб хабар беради Ақорда.

Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарларидан табрикномалар ва телеграммалар келиб тушди.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ўз телеграммасида Қозоғистон халқини Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан табриклаган.

«Мустаҳкам ҳамкорлигимиз натижасида сўнгги 12 ой ичида эришган ёрқин муваффақиятларимизни катта қувонч билан таъкидлайман. Бизнинг ядровий қуролларни тарқатмасликдан тортиб терроризмга қарши курашгача бўлган масалалар ечимини топишдаги ҳамкорлигимиз жаҳонни янада хавфсиз ва барқарор қилди», – дейилган телеграммада.

Дональд Трамп Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон Президенти сифатида Мустақиллик байрамини илк бор нишонлаётганлигига тўхталиб, янги йилнинг ғалабаларга тўла бўлишини тилади.

«Америка Қўшма Штатлари Сиз ва Қозоғистон халқи билан самарали ишлашга тайёр. Сизнинг куч ва иродангиз натижасида Қозоғистоннинг келажаги ёрқин ва ғалабага тўла бўлишига ишонаман», – деди АҚШ Президенти.

Ҳиндистон Президенти Рам Нат Ковинд ўз табригида давлатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг тарихий томири мустаҳкамлигини таъкидлаб, Қозоғистоннинг янада тараққий этишини тилади.

«Ҳиндистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар неча асрлардан бери давом этиб келаётган тарихий ва маданий алоқаларга асосланган. Икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ва икки томонлама алоқалар стратегик шериклик орқали давом этмоқда. Ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига ишонаман», – дейилган номада.

Испания Қироли Фелипе ўз номасида испан халқи ва Ҳукумати номидан Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклаб, дўст Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик, қут-барака тилади.

Сингапур Республикаси Президенти Халима Якоб Қасим-Жомарт Тоқаевни ва Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

«Сингапур ва Қозоғистон ўртасида яхши дўстлик алоқалари ўрнатилган. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ортиб, ҳуқуқ ва молия соҳаларидаги ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бораётганлигидан хурсандман. Халқларимизнинг фаровонлиги учун Ўзингиз билан бирлашиб ишлашга ва алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз», – деди Халима Якоб.

Давлатимиз раҳбари ва Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклаб Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен ҳам телеграмма жўнатди.

«Икки мамлакат ўртасидаги барча соҳалар бўйича катта суръатлар билан ривожланиб бораётган ҳамкорликни, жумладан, иқтисодий ҳамкорликни муваффақият билан ривожлантирамиз деб ишонаман», – дейилган телеграммада.

Австралия Иттифоқи Генерал-Губернатори Дэвид Херли ўз табригида давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама дўстлик алоқаларининг янада ривожланишига ишонч билдириб ўтди.

Сўнгги хабарлар