+7 (701) 759 90 19
USD 423.87 EUR 505.25
RUB 5.59 CNY 64.43
Янгиликлар

Дональд Трамп Арманистон ва Озарбайжонни сулҳ битимига эришгани билан табриклади

26 Октябрь 10:33
Баҳам кўринг:
Дональд Трамп Арманистон ва Озарбайжонни сулҳ битимига эришгани билан табриклади

VASHINGTON. Kazinform - АҚШ президенти Дональд Трамп Арманистон ва Озарбайжонни 26 октябрдан кучга кирадиган сулҳ битими билан табриклади, деб хабар берди Kazinform Трампнинг расмий Twitter саҳифасига таяниб.

«Мен Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни бугун тундан кучга кирадиган сулҳга риоя қилишга розилик бергани билан табриклайман. Бу кўплаб одамлар ҳаётини сақлаб қолади. Ушбу сулҳга эришилгани учун мен ўз жамоам билан, хусусан, давлат котиби Майкл Пампео, Стивэн Бигэн ва Оқ Уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгаши билан фахрланаман!», - деди Трамп твиттерда.

АҚШ Давлат департаменти Қўшма Штатлар, Арманистон ва Озарбайжон сулҳ битимига эришгани тўғрисида қўшма баёнот чиқарди. Баёнотда айтилишича, АҚШ, Арманистон ва Озарбайжон вакиллари 10-октябрь куни Москвада эришилган сулҳ битимини амалга ошириш ва бажаришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Отишмани тўхтатиш сулҳи 26 октябрь, душанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8да кучга киради.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив