+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Дональд Трамп АҚШда TikTokни зудлик билан тақиқловчи ҳужжатни имзолади

7 Август 15:00
Баҳам кўринг:
Дональд Трамп АҚШда TikTokни зудлик билан тақиқловчи ҳужжатни имзолади

VASHINGTON. Kazinform - АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни мамлакатда TikTok ва WeChat дастурларини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Тақиқ 45 кун ичида кучга кириши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform CNN телеканалига таяниб.

TikTokга тааллуқли буйруқ 45 кундан кейин ушбу дастурга қилувчи Хитойнинг ByteDance Ltd. компанияси билан ҳар қандай алоқаларни тақиқлайди.

Ўтган жума куни Трамп АҚШда TikTok дастуридан фойдаланишни тақиқлашини айтганди. Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши оммабоп илованинг келажаги тўғрисида музокараларда қатнашаётган компанияларга босимни кучайтиради.

Microsoft якшанба куни ByteDance Ltd. билан иловани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаганини маълум қилди. Ва душанба куни, президент Трамп TikTokга АҚШдан харидор топиш учун 15 сентябргача мухлат беришини таъкидлади. Акс ҳолда, унинг айтишича, унинг АҚШдаги фаолияти тўхтатилади.

TikTokни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилгандан кўп вақт ўтмай, президент Трамп Хитойнинг Tencent компаниясига тегишли WeChat иловаси учун худди шундай буйруқни чиқарди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив