Доллар яна арзонлашди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасида (KASE) ўтказилган савдолар якунига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан қиймати яна пасайди, дея хабар беради Kazinform биржа маълумотларига таяниб.

Савдо маълумотларига кўра, 1 сентябрь оқшоми билан таққослаганда долларнинг курси 1,11 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллари қиймати 418,13 тенгени ташкил этди.

ҚР Миллий банкининг 2 сентябрдаги расмий курси 1 бўйича, 1 АҚШ доллари - 419,24 тенге.

kurs.kz порталининг хабар беришича, Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларни ўртача сотиш нархи 420,01 тенге, харидлар - 418,49, Нур-Султанда - 419,67 ва 418,50 тенгега тенг.

Эслатиб ўтамиз, кеча 29 август оқшоми билан таққослаганда долларнинг курси 0,59 тенгега пасайганини хабар қилгандик.

Сўнгги хабарлар