Доллар ва рублнинг бугунги курси белгиланди

None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 2 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, 1 доллар 460,87 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,57 тенге.

1 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега пасайиб, 460,80 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 460-463 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 459,5 ва 462,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,25-6,55 тенгега сотиб олиш мумкин.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар