Доллар ва рублнинг 2 декабрдаги расмий курси белгиланди

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 466-471 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 466,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 470 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 467 тенге, сотиб олиш нархи - 471 тенге.

1 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,65 тенгега пасайиб, 1 доллар - 468,25 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 2 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,45 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,66 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,38 - 7,44 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар