Доллар курси тангага нисбатан яна арзонлашди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасида (KASE) бугун ўтказилган савдоларнинг эрталабки сессияси якунлари бўйича доллар курси тушди, дея хабар беради Kazinform.

Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 2,09 тангага пасайиб, 1 доллар - 397,44 тангага тенг бўлди.

Kurs.kz веб-сайтига кўра, валюта айирбошлаш шаҳобчаларида 1 АҚШ долларининг ўртача сотиб олиш курси 398,06 танга, сотиш нархи 399,67 тангани ташкил қилмоқда.

Нур-Султан шаҳрида доллар курси мос равишда 397,94 ва 399,11 танга бўлиб турибди.

ҚР Миллий банкининг 8 июньдаги расмий курси бўйича 1 доллар 399,67 танга.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада доллар курси бирнеча ойдан бери илк маротаба 400 тангадан арзонроққа тушганини хабар қилгандик.


Сўнгги хабарлар