Доллар курси сўнгги ўн ойдаги энг паст даражага тушди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тангага нисбатан доллар курси сўнгги ўн ойдаги энг паст даражага тушди, деб хабар беради Kazinform KASEга ҳавола қилиб.

Қозоғистон фонд биржасида (KASE) бугун тонгдаги савдо-сотиқлар якуни бўйича, АҚШ доллари курси қиймати 377 тангадан камроқни ташкил қилган. Ҳозирда 1 АҚШ долларининг ўртача биржа курси 376,3-376,5 тангани ташкил қилмоқда. Бу сўнгги ўн ойдаги энг паст кўрсатгичдир.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳозирги пайтда Нур-Султан ва Алмати шаҳарларининг валюта айрбошлаш шаҳобчаларида хорижий валюта 378,3-378,6 тангадан сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар