Доллар курси Қозоғистонда сезиларли даражада пасайди

None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 5,43 тенгега пасайган ва 1 АҚШ доллари 457,29 тенгега баҳоланмоқда.

Миллий банкнинг 24 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,36 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 456 тенге, сотиб олиш курси эса 460 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада эса мос равишда 455 ва 458 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар