Доллар курси бирмунча пасайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг KASE фонд биржасида доллар курси март ойидан бери илк марта 400 тангадан арзонлашди, деб хабар беради Kazinform биржа маълумотларига таяниб.

Эрталабки сессия якунларига кўра, KASEда долларнинг ўртача курси 396,77 тангани ташкил қилди.

Бу кечагига нисбатан 5,5 тангага арзонроқдир, кеча ушбу хорижий валюта 402,27 тангадан сотилганди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, доллар курси сўнгги марта март ойида 400 тангадан арзон бўлганди.

Kurs.kz тақдим этган маълумотларга кўра, Алмати шаҳри валюта айрбошлаш пунктларида доллар 399-404 тангадан сотилмоқда, сотиб олиш эса 395-400 тангадан атрофида амалга оширилмоқда.
Сўнгги хабарлар