11:09, 24 Январь 2023 | GMT +6
Доллар Қозоғистонда 461-465 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461-465 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 461,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 464,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 461 тенге, сотиб олиш нархи эса 465 тенге.
23 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,56 тенгега пасайган, 1 доллар – 462,03 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 24 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 462, 04 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,74 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова