Докторантлар жорий ўқув йилидан бошлаб 195 минг тенге стипендия олади
16 Август 16:55

Докторантлар жорий ўқув йилидан бошлаб 195 минг тенге стипендия олади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек янги ўқув йилида стипендиялар миқдори қанча бўлишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Республика танлов комиссияси қарорига кўра, 56 375 та грант ажратилди. Бундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб бакалавриат босқичида стипендия миқдори 20 фоизга оширилади. Магистратура ва докторантура учун стипендиялар 15 фоизга оширилади. Ҳозир у ҳар йили 15-20 фоизга ошади. Масалан, докторантлар жорий ўқув йилидан бошлаб 195 минг тенге стипендия олади. Бу меъёр тахминан 161 минг талабага тааллуқлидир», — деди вазир.

Шунингдек, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра ғарбий ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ёшлари учун 10 минг грант, «Серпін» лойиҳаси учун 3 минг 653 грант, хорижий фуқаролар учун 490 грант ажратилганини эслатиб ўтди. Уларнинг 150 таси Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун, 100 таси Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари фуқаролари учун грантлар ажратилган.

Таъкидлаш жоизки, талабаларни баҳолашда академик таълим билан бир қаторда ижтимоий ва илмий-тадқиқот фаолияти ҳам ҳисобга олинадиган пилот лойиҳа амалга оширилади.

Шунингдек, талабаларнинг диплом ишларига саноат мутахассислари ва топ-менежерлар раһбарлик қилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив