Доҳада Қозоғистон-Қатар Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform-Қозоғистон Элчиси Арман Исағалиев Қатар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари, Қозоғистон-Қатар Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад бин Тоуар Ал-Кауари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати нинг хабар беришича, учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо -иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, томонлар 2017 йилда ташкил этилган Ишбилармонлар кенгаши салоҳиятидан Қозоғистон ва Қатар ишбилармон доиралари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликнинг локомотиви сифатида фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар.

Шу муносабат билан, 22-23 август кунлари Доҳада Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди.

1963 йилда ташкил этилган Қатар Савдо Палатаси кўрфаздаги энг қадимги савдо палаталаридан биридир. Унинг 75 мингдан ортиқ аъзолари рўйхатга олинган. Ушбу тузилманинг асосий иши миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда бизнесни ривожлантиришга, шунингдек, хусусий секторнинг тижорат, саноат ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Сўнгги хабарлар