«Disney» икки ярим мингдан зиёд ишчини қисқартиради

None
ASTANA. Kazinform – Disneyда ишдан бўшатишнинг учинчи тўлқини давом этмоқда. Жорий ҳафта иш жойи қисқартирилиши кутилаётган ходимларга бу ҳақда хабар қилинади, деб хабар беради Kazinform CNNга таяниб.

Бу гал икки ярим мингдан кўпроқ ходим ўрнини йўқотади. Бош директор Боб Айгер бу иш жойи камайиши билан боғлиқ охирги ҳолат эканини тасдиқлади.

Дастлабки икки тўлқин март ва апрель ойларида кузатилган. Ўшанда, тахминан, тўрт минг иш жойи йўқ қилинган. Айгер февраль ойида жами етти мингга яқин ишчи бўшатилишини маълум қилган.


Сўнгги хабарлар