Диплом билан қишлоққа: Қозоғистонда 13 йилда 45 минг мутахассисга уй сотиб олиш учун кредит берилди

None
ASTANA. Кazinform - 2009-2022 йилларда «Диплом билан қишлоққа» лойиҳаси орқали 45 минг мутахассисга уй-жой сотиб олиш учун кредит берилди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауиржан Омарбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Қишлоқларда кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида 2009 йилдан буён «Диплом билан қишлоққа» лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2009-2022 йиллар якунларига кўра, 95 минг мутахассисга устама ва 45 минг мутахассисга уй-жой сотиб олиш учун бюджет кредити ажратилди. Шунингдек, жорий йилда «Диплом билан қишлоққа» лойиҳасини амалга ошириш доирасида уй-жой сотиб олиш бўйича бюджет кредитлари ажратиш учун 3800 нафар мутахассисга 20 миллиард тенге ажратилди», — деди Бауиржан Омарбеков.

Бундан ташқари, Бауиржан Омарбековнинг сўзларига кўра, жорий йилда «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасига қўшимча 55 миллиард тенге ажратилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар