Димашнинг мухлислари тошқиндан жабрланган бразилияликларга ёрдам беришди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Димаш Қудайбергеннинг фан-клуби Бразилиядаги сув тошқинидан жабр кўрган оилаларга озиқ-овқат тарқатди, дея хабар беради Кazinform dimashnewsга таяниб.

Димаш Қудайбергеннинг Бразилиядаги фан-клуби июн ойида сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида хайрия кампаниясини бошлаган эди. Улар бир ҳафтада 1450 реал (130 500 тенге) йиғиб, озиқ-овқат ва асосий эҳтиёжлар сотиб олади.

3 июл куни фан-клуб аъзолари Ясмим Габриэлли ва Зорая Альвес Пернамбуку Игарасу шаҳридаги 26 оилага ёрдам саватларини топширди. Хонанданинг мухлислари у бундан кейин ҳам муҳтожларга ғамхўрлик қилишини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилияда сел ва кўчкилар оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди.


Сўнгги хабарлар