Димашнинг чилилик мухлислари Қозоғистон халқига мусиқий асар бағишлади

None
ASTANA. Kazinform - Бразилия пойтахти Бразилиада қозоқ ёзувчиси, драматург, олим Мухтор Авезов таваллудининг 125 йиллигига бағишланган анжуманда Димаш Қудайбергеннинг чилилик мухлислари фаол иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform dimashnews.com сайтига таяниб хабар берди.

Тадбир 16 ноябр куни бўлиб ўтган. Анжуманда қозоқ тили ўқитувчиси, туркийшунослик факултети аспиранти Марсия Кастро барча иштирокчиларга ёзувчининг ҳаёти ва машҳур «Абай йўли» романи ҳақида маълумот берди.

Тадбир ташкилотчилари «Қозоғистон-Чили дўстлик жамияти» ташкил этилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда аввалроқ Қозоғистоннинг Чилидаги элчиси Болат Нусипов маълум қилганди. Чилилик мухлислар ўзларининг миллий рақси - куэкани ушбу муҳим воқеа учун махсус ёзилган мусиқа ва сўзлар билан тақдим этишди.

«Димаш ҳар доим бутун дунёдан Dearsни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилади, шунинг учун бизнинг «Қозоғистон жасур халқ» деб номланган куэкамиз (миллий рақс) барча Чили мухлислари учун муҳим воқеа бўлди. Бу куэка бизни бир кун келиб севимли ижрочимизнинг ватанига ташриф буюриш ҳақидаги эзгу орзуимизга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эканлигимизни ҳис қилади»

, - деди лойиҳа муаллифлари Клаудия Лобос ва Кармен Сандовал.

Видеодан олинган кадр/dimashnews.com

Сўнгги хабарлар