Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Димаш «Виктория-2021» мусиқа мукофотига номзод бўлди

26 Ноябрь 12:59

NUR-SULTAN. Kazinform – Россиянинг «Виктория» миллий мусиқа мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Димаш Қудайберген «Йил хонандаси» номинациясига номзод бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Dimashnews.com сайтининг хабар беришича, мукофотни топшириш маросими 2 декабр куни Давлат Кремл саройида бўлиб ўтади. Бу йил «Виктория» мукофотига номзодлар кўп. Уларнинг сони 700 дан ортиқ. Қисқа рўйхатга 13 номинация бўйича энг яхшилар киритилган.

«Йил хонандаси» номинациясига Димаш билан бирга Дима Билан, Леонид Агутин, Jony ва Филипп Киркоровлар номзодлар қаторида. Димаш бу унвонга «Я скучаю по тебе» қўшиғи билан номзод бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Димаш «Классик мусиқада йилнинг энг яхши хонандаси» ва «Йил янгиликлари» номинацияларида «Виктория» мукофотини қўлга киритган эди.

«Виктория» мукофоти шоир, филантроп Михаил Гуцериев, бастакор, продюсер Игор Крутой, ёзувчи, медиа-менежер Юрий Костиндер томонидан ташкил этилган.

Финалчилар «Йилнинг энг яхши қўшиғи», «Энг яхши эстрада хонандаси», «Энг яхши ҳип-хоп ижрочиси», «Энг яхши рок гуруҳи ёки рок хонандаси», «Йил бастакори», «Йилнинг шоири» 13 номинация бўйича беллашадилар. У замонавий мусиқанинг барча соҳаларини қамраб олади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар